Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «5 фоизлик солиқ - энг қўрқинчли солиқ бўлган». Янги концепция ҳақида фикрлар

«5 фоизлик солиқ - энг қўрқинчли солиқ бўлган». Янги концепция ҳақида фикрлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломованинг фикрича, даромад айланмасининг 5 фоизи миқдорида солиқ тўлаш - энг қўрқинчли солиқ бўлган. Исломова бу ҳақда 2 июль куни янги солиқ ислоҳотлари муҳокамасига бағишланган анжуманда шундай дейди.

«​Мутахассислар таъкидлаган, даромад айланмасининг 5 фоизи миқдорида солиқ тўлаш - энг қўрқинчли солиқ бўлган. Бу энг самарасиз солиқ. У энди йўқ. Даромад ва дивидендлардан олинадиган солиқ ставкалари пасайтирилади. Бу катта қадам»​, деб баҳолайди у янги солиқ концепцияси ҳақида гапириб.

Ўзбекистонда [солиқ концепцияси] ҳужжатининг қабул қилиниши илк марта ҳукумат, давлат органлари ва вазирликларнинг тадбиркорлар билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб борганидан дарак беради, дея фикр билдирган Гўзал Исломова.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: