Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: Яна бир янги участка қуриб фойдаланиншга топширилди

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: Яна бир янги участка қуриб фойдаланиншга топширилди

Навоий кон металлургия комбинати Давлат корхонаси Шимолий кон бошқармасига қарашли Геотехнологлар кони корхонаси кўп йиллардан буён Қизилқум чўлларида уран заҳираларини аниқлаш ва қазиб олиш билан Республикамиз иқтисоди ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу ноёб маъданни аниқлаш, уни қазиб олиш бир қарашда оддий туюлади, аммо бу соҳада кўп йиллар хизмат қилган ишчилар билан суҳбатлашганда бу ишнинг ўзига яраша машаққати борлигини билиб оласиз. Учқудуқ шаҳридан қарийиб 50 километр узоқликда Майлысай саноат майдонида яна бир уранни қазиб олиш билан шуғулланувчи янгидан қурилган ЛСУ4-участка ўз фаолиятини бошлади. Янги қуриладиган ЛСУ4-участканинг лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланиб, ер танлаш, қурилиш ишлари ва қуриб битказилгунга қадар Шимолий кон бошқармаси обектларини ёнғиндан муҳофаза қилувчи ёнғин хавфсизлиги бўлими 7-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми рахбарияти ҳамда, ёнғин назорати ва профилактикаси гуруҳи инспекторлари томонидан давлат ёнғин назорати ёзма кўрсатмаси ва аниқланган камчиликлар бўйича корхона рахбари номига ахборот хати тақдим этилди. Янги қурилишга тақдим этилган ёзма кўрсатмадаги ҳар бир банднинг бажарилиши ёнғин назорати ва профилактикаси гуруҳи инспекторлари томонидан назорат қилиб борилди. Қурилиш давомида участканинг масъул ходимларига ҳамда, газ ва электр пайвандлаш ишлари олиб борувчи пайвандловчилар билан ёнғин хавфсизлиги қоидалари тўғрисида йўриқномалар билан таништирилиб, тарғибот-тушунтириш ишлари мунтазам ўтказиб борилди. ЛСУ4-участка ҳудудида 96 м3 ҳажмдаги сув ҳавзаси ўрнатилди. Қурилиш ишлари давомида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳолатлар кузатилмади.

Даврон АСАДОВ, ШКБ ЁХБ ЁН ва ПГ инспектори, кичик сержант

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: