Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади:40 НАФАР ЁШ ИШЛИ БЎЛДИ "

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади:40 НАФАР ЁШ ИШЛИ БЎЛДИ "

Юртимизда 30 июнь - «Ёшлар куни» деб эълон қилинганига ҳам бир йил тўлди. Сана муносабати билан туманимизда кўплаб хайрли ташаббуслар, эзгу ишлар амалга оширилди. Ана шундай тадбирлардан бири 28 июнда «Хотира» хиёбонида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлди.

Туман ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи туман бўлими ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бўлиб ўтган ярмаркада юздан ортиқ фуқаро иш сўраб мурожаат этди. Уларнинг 40 нафарининг бандлиги таъминланди. Жумладан, кончилик касб-ҳунар коллежи битирувчиларини 38 нафарига Шимолий кон бошқармасига ишга жойлашишлари учун йўлланма берилган бўлса, яна 2 нафар ёш «Учқудуқ ширмой кулча» ХК ҳамда «Green grouр» МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: