Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: «БИЗ БАХТЛИ ОИЛА ҚУРАМИЗ!» шиори остида 5 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: «БИЗ БАХТЛИ ОИЛА ҚУРАМИЗ!» шиори остида 5 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан аҳоли мамнун.

 

Учқудуқ шаҳридаги "Асилбек” тўйхонасида ўтказилган 5 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйида бу яна бир бор ўз ифодасини топди.
Халқимизга хос азалий қадриятларни улуғлаш, хайрли ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ташкилотчилигида ва бошқа ҳомийларнинг кўмагида ўтказилган никоҳ тўйида келин-куёвларнинг қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Келин-куёвлар «Орзу» истироҳат боғидан сўнг карнай-сурнайлар садолари остида тўйхонага кириб келдилар.
– Президентимиз раҳнамолигида бошланган ушбу тадбирлар ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариб, ҳаётига ўзгача файз ва мазмун киритмоқда, – дейди хонадонига беш нафар келин келгандек, шоду-хурсанд хизмат қилиб юрган туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Алланова. – Келин-куёвлар, уларнинг ота-оналари, яқинлари юзидаги қувонч, мамнунлик, ҳаётдан бахтиёрликни кўриб, шундай юртда яшаётганингдан беихтиёр ғурурланиб кетасан киши. Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин, бошимиз тўйлардан чиқмасин.
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган никоҳ тўйида янгидан барпо этилаётган ёш оилаларга туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман бўлимининг эсдалик совғалари ҳамда китоблар тўплами топширилди.

 

 

– Бугун ўғлим ва келиним Наврўз Қурбонов ва Зуҳра Азаматоваларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда, - дейди Абай маҳалласида яшовчи Мақсуда Мавлонова. – Кам таъминланган оилаларга, айниқса, фарзандларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди. Бунинг учун давлатимиздан, туманимиз раҳбарларидан қолаверса, барча саховатли инсонлардан беҳад миннатдормиз.
Фарзандларининг никоҳ тўйида сўз олган ота-оналар, Юртбошимиз раҳнамолигида кам таъминланган оилалар, уларнинг фарзандларига кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликдан жуда хурсанд эканликларини изҳор этдилар. Хайрли ишларнинг ташаббускори ва унинг бошида турган туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитасига омонлик, келин-куёвларга эса бахт тиладилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: