Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ВАТАН КЕЛАЖАГИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА! мавзусида ҳоким ва ёшлар учрашуви

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ВАТАН КЕЛАЖАГИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА! мавзусида ҳоким ва ёшлар учрашуви

«КЕЛЕЖАК» ёшлар марказида "Ватан келажаги сенинг қўлинг­да!" шиори остида туман ҳокими С.Хамроевнинг туман ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир аввалида, ўтган бир йил давомида ёшлар билан ишлаш, уларнинг билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, яратиб берилган шарт-шароитлар хусусида туман ҳокимининг ахборотини тингладилар.

Шундан сўнг, очиқ мулоқот тар­зида ўтказилган учрашувда ёшлар тадбиркор­лигини қўллаб-қувватлаш, солиқ имтиёз­ла­ридан фойдаланиш каби масалалар ил­гари сурилди. Ёшларнинг им­тиёзли банк кредитларидан фойдалани­ши, иқтисодиётнинг турли соҳаларида фао­­лият бошлаши учун кўмак бериш так­лиф­лари ҳам муҳокама этилди.

-Яқинда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтдим, - деди Беҳруз Абдуллаев. – Ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашишга амалий кўмак беришингизни сўрайман.

Муддатли ҳарбий хизматдан аввал Шимолий кон бошқармасида ишлаган Б.Абдуллаев ўзи ишлаган корхонага ишга жойлаштириладиган бўлди. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган учқудуқлик яна 10 нафар йигитнинг ишга жойлашган ёки жойлашмаганлиги, умуман яшаш тарзи ҳақида аниқ маълумот ва таклифлар бериш туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Кимсановга юклатилди.

Бундан ташқари, кончилик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ш.Тошмаматов, Бухоро юридик коллежи битирувчиси М.Нормуродов, 18-мактаб ўқувчиси У.Эргашев, 7 – мактаб ўқувчиси И.Ҳамроева ва бошқалар ўз таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Ҳоким ва ёшлар учрашувида мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга доир давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари дунёҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотаётганлиги ҳақида сўз юритилди. Ёшларнинг билими, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш, тақдирлаш мақсадида «Зулфия» номидаги давлат мукофотига 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар номзодининг кўрсатилиши, қолаверса, йигитлар учун «Мард ўғлон» давлат мукофотининг таъсис этилиши ўзбек ёшлари ҳаётида муҳим тарихий воқеа эканлиги айтиб ўтилди. Бу қадар юксак эътибор ва ғамхўрлик барча ёшларни ўқишда муваффақиятга эришиб, ижтимоий ҳаётда ўз истеъдодини тўла намоён қилиб, фаоллигини янада оширишга ундайди.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек буюк Ўзбекистонимизнинг келажаги навқирон, интеллектуал салоҳиятли ёшлар қўлидадир.



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: