Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Ёшлар” телеканали Учқудуқда

“Ёшлар” телеканали Учқудуқда


"Ёшлар” телеканали ижодкорлари Учқудуқ шаҳрида бўлишди. Ташрифдан мақсад узоқ қизилқум кенгликларида ёшлик шижоати билан мамлакатимиз иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшаётган ёшлар ҳақида махсус кўрсатув тайёрлаш эди. "Ёшлар” телеканали ижодкорларининг илк ташрифи ШКБ АКТМ бўлди, у ерда шамол генератори ихтирочиси бўлган Элбек Холбоев билан суҳбат қилинди. Ёш ихтирочи ўз орзулари,эришган ютуқлари билан мухбирларни таништирди. Шундан сўнг "Келажак” ЁМдаги тўгараклар фаолияти билан танишган мухбирлар яна бир ихтирочимиз Акмал Ҳамроевнинг инновацион ғоялари билан танишишди. Учкудуклик ёшлар учун яратилган имкониятлар доимо бу ерга ташриф буюрувчиларнинг хавасига сабаб бўлган. 3- ГМЗ ташриф чоғида бу яна исботланди. У ерда фаолият юритаётган ёшлар билан махсус интервьюлар тайёрланди. Кечки Учкудуқнинг фусункор табиати айниқса "Учқудуқ” маданият саройи қошидаги мусиқали фаввора янада гўзаллашади. Ишдан кейин дам олишга келганлар учун ШКБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа асосида ҳафтанинг ҳар шанба куни концерт дастурлари, турли тадбирлар ўтказилиб келинади. "Ёшлар” телеканали томонидан учкудукликларнинг ана шундай файзли окшоми суратга олинди. ШКБ томонидан яқинда қуриб топширилган суньий копламали футбол майдончаси ижодкорларининг назаридан четда колмади. Хуллас ешлар телеканали ижодкорлари Учкудукга келиб ешларимиз неларга қодирлигини, ёшларга яратилган имкониятларни ўз кўзлари билан кўришди. Энди навбат бизга. "Ёшлар”да ўзимизни кўриш.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: