Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБ ёшлари нимага қарши чиқишди?

ШКБ ёшлари нимага қарши чиқишди?


   Биз доим қора бўёқ билан кўрсатадиган ичкиликбозлик, гиёҳвандлик одамларга ҳеч қачон наф олиб келмаган. Бунга тарихдан минглаб мисоллар келтириш мумкин.

Бир лаҳзалик кайф- сафо деб ҳаётини, оиласини, гулдек умрини хазон қилганлар озмунча дейсизми? Гиёҳвандлик гирдобига тушиб қолган кишининг тақдири аянчли таназзул билан якунланади. ШКБ ёшлари вакиллари билан "Келажак” ЁМ фаоллар залида ўтказилган . "Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш” доирасида ташкил этилган давра суҳбатида туман ИИБ ходимлари, гиёҳвандликка қарши курашувчи соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари томонидан давра суҳбатида ана шундай фикрлар билдирилди.

-Ҳозирги кунда ШКБда 3700 нафардан ошиқ 30 ёшгача бўлган ёшлар меҳнат қилади , -дейди суҳбатдошимиз Ўзбекистон ЁИ ШКБ бошланғич ташкилоти етакчиси Умрзоқ Бадалов.- Бугунги шиддаткор замон келажагимизни ўзимиз авайлашимиз кераклигини бизга уқтирмоқда. Биз баъзида иш билан таъмин этилган ёшларга ёд ғоялар таъсир этмайди деган ақида билан яшаймиз. Бироқ баъзи нопок кимсалар учун чўнтагида пули бор бизнинг ёшларимиз яхшигина ўлжа бўлиши мумкин.

Шунинг учун доимо улар билан ана шундай суҳбатлар ташкил этиб борамиз. Энг муҳими, олиб борилаётган тадбирлар, учрашув ва мулоқотлардан шу нарса аён бўлмоқдаки, бугунги йигит-қизларимиз гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, терроризм ва ақидапарастликка наф рат кўзи билан қарашади. Уларнинг миллий маънавий қадриятларимизга юксак эътиқоди, миллий иммунитетининг пойдорлиги келажакда шу юртнинг муносиб фарзандлари бўлиб етишишидан далолат беради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: