Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

 

 Ҳар куни кичкина Учқудуқда турли хил янгиликлар содир бўлади. Уларни ўз вақтида ОАВ орқали намойиш этиш "ОРИОН” телестудиясининг бош вазифаси ҳисобланади. 1994 йил апрель ойида ўз иш фаолиятини бошлаган телестудия ҳозирги вақтга қадар НКМК ШКБ ва унда меҳнат қилаётган кўпмингсонли жамоаси ҳаёти ва иш жараёнларини қатори Учқудуқ туман аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини ҳам кенг ёритиб боради. Унда тўрт нафар ходим фаолият юритади. Лайло Каримова, Зарина Иминжонова, Меҳриддин Тоғаев, Фаррух Ҳомидов. Бу ном учқудуқликлар учун яхши таниш.

Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович матбуот аҳлини ҳаётимизни янада эркин, обод ва фаровон этиш учун доимо фидойилик кўрсатиб яшашини алоҳида таъкидлаб, уларни шу йўлда ўзиларининг энг яқин ҳамкорлари ва ёрдамчилари деб ҳисоблашларини таъкидлаган эдилар. Ана шундай ишончни оқлаш учун "ОРИОН” ходимлари давлатимиз ва жамиятимиз равнақи учун бор барча куч ва имкониятларини албатта сафарбар этадилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: