Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Гиёҳванд саккизинчи бор қамалди

Гиёҳванд саккизинчи бор қамалди

  Учқудуқ туман ИИ бўлими ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланган хавли рекведист қилмишлари фош этилди. Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди 

Алишер Навоий маҳалласида яшовчи 56 ёшли Игор Давлясупов ўз хонадонида танишларини олиб келиб гиёҳвандлик воситаси истеъмол қилаётганда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Энг ачинарлиси шундаки Игор Давлясупов бундан олдин 7 марта гиёҳванд сифатида бир неча маротаба судланиб озодликдан маҳкум этилган. Давлатимиз томонидан ҳаётда ўз ўрнини топишига имкон яратиш мақсадида унга нисбатан аммиция актлари қўлланилган Аммо букрини гўр тўғрилайби деганларидек у яна заҳри қотилнинг қулига айоланаверган. Маҳалла раисига сўзларига кўра Давлясуповга бир неча бор иш таклиф этилган, ишга жойлаштирилган, бироқ у хориждаги укасидан келаётган пуллар эвазига "шоҳона” яшаётганини айтиб рад этган. У гул умрини яна хазон қилишда давом этди. Суд ҳукмига кўра у яна қамоққа олинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: