Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ОЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ОЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги 2826 – сонли «Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ДАТ «Халқ банки» бутун республика бўйича пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича ягона ваколатли банк этиб белгиланди.

Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча ҳудудларда «Халқ банки» томонидан пенсия ва нафақа тўловлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учқудуқ туман бўлими томонидан ҳар ойнинг 1-2 санасида тўлов ведомости тузилади ва электрон боғланиш тизими орқали банка жўнатилади. Мазкур тизимнинг узлуксиз ишлаши 2018 йилнинг январь ойидан йўлга қўйилган.

Шунингдек, пенсия жамғармаси томонидан ҳар ойнинг 1-10 санасида ишламайдиган пенсионер ва нафақа олувчиларга маблағлар ўз вақтида тўлиқ молиялаштирмоқда.

Ҳудудлар бўйича пенсия ва нафақа тўлови графиги туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланиб, банк томонидан маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларига сайёр кассалар орқали етказилмоқда. Бунда мустақил ҳаракатлана олмайдиган фуқароларга пенсия ва нафақалар уларнинг яшаш жойи бўйича уйига олиб бориб берилмоқда.

Ҳурматли пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар!

Пенсия ва нафақа фуқаролар йиғинларида қайси сана ва қайси вақтда тўланиши ёки улар юзасидан савол ва таклифлар бўлса ДАТ «Халқ банки» Учқудуқ туман бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учқудуқ туман бўлимининг мурожаат телефонлари: 593-12-82, 593-23-19.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: