Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳукумат жисмоний шахслар Ўзбекистонга бир ойда бир марта олиб кира оладиган техникалар рўйхатини тасдиқлади

Ҳукумат жисмоний шахслар Ўзбекистонга бир ойда бир марта олиб кира оладиган техникалар рўйхатини тасдиқлади

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темирйўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари жорий этилади. Бу ҳақдаги тегишли қарор 22 июнь куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматиданмаълум қилишларича, ушбу қарор «қонунга итоаткор фуқаролар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, республикамизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, берилган имтиёзларни суистеъмол қилинишининг олдини олиш» мақсадида қабул қилинган.

Рўйхатдан асосан маиший техника буюмлари ва офис техникалари ўрин олган бўлиб, энди уларни 1 календар ойида чегарани биринчи марта кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтиш мумкин. Маҳсулотлар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин:

Холодилник;

Морозилник;

Кондиционер;

Кир ювиш машинаси;

Чангютгич;

Газ плитаси;

Электр плита;

Телевизор;

Микротўлқинли печ;

Духовкали печ;

Электр гўшт қиймалагич;

Дазмол;

Фен;

Ошхона комбайни;

Телефон аппарати, шу жумладан, қўл телефони;

Компьютер техникаси;

Принтер ва кўп функцияли офис қурилмаси;

Планшет кмопютер;

Ноутбук;

Ошхона идиши.

Бошқа бир қатор маҳсулотларга 1 кунлик чекловлар ўрнатилган,деб ёзади«Газета.uz»: спиртли ичимликлар, шу жумладан пиво — 2 литргача, тамаки маҳсулотлари — 10 пачкагача, атир ва одеколонлар — 3 литргача, заргарлик буюмлари — 65 граммгача.

Рўйхатда қайд этилган ҳар қандай товар белгиланган норма ва даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда ўрнатилган тартибда божхона тўловлари ундирилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: