Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: БОЛАЛАР КУЛГУСИ ДУНЁНИ ҚУТҚАРАДИ акциясида сиз ҳам иштирок этинг

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: БОЛАЛАР КУЛГУСИ ДУНЁНИ ҚУТҚАРАДИ акциясида сиз ҳам иштирок этинг

Ҳа, ёшлик бу – орзу, интилиш, шижоат фасли! Янгиликка, эзгуликка ўч ғайратли ёшлар Шимолий кон бошқармасида талайгина. Куни-кеча улар томонидан ўтказилган "Болалар кулгуси дунёни қутқаради!” акцияси фикримиз далилидир.

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ёшлар патронажи ташкил этилди. Бу ҳаракатнинг фаоллари ҳисобланган геотехнологик кон маъмурияти ҳамда бошланғич ёшлар иттифоқи аъзоларидан бир гуруҳи болаликдан ногиронликка чалинган учқудуқлик болажонлар уйларига ташриф буюришди.

Биринчи манзил қандли диабет касаллиги билан оғриган Шоҳсанам Садриева хонадони бўлди. Кичкина жуссаси билан оғир дардга қарши турган бу қизга аслида маънавий кўмак зарур экан. Дилдан қилинган суҳбат Шоҳсанам ва унинг ота-онасини ҳам хурсанд қилди.

...Катаракта, яъни тиниқ кўз гавҳарининг хиралашуви касаллиги билан 90 фоиз ҳолатда қариялар оғриши маълум. Аммо, 4 ёшли Хадичахон Олимходжаева ана шу дардни бошидан ўтказмоқда. Геотехнологик кони ёшлари акция доирасида унинг хонадонида бўлиб, меҳр-мурувват кўрсатшди совғалар тақдим этишди.

Ҳа, аслида бемор кўнгли нозик, таъсирчан бўлади. Берилган озгина эътибор ҳам унинг руҳиятига ижобий таъсир қилади. Дили яйрайди. Учқудуқда яна қанчалаб Шоҳсанаму, Хадичахонга ўхшаган болалар бор. Сиз ҳам Шимолий кон бошқармаси геотехнологик кони ёшлари сафига қўшилинг! Улар ҳолидан хабар олинг!

Алишер НИЯЗОВ, Шимолий кон бошқармаси Геотехнологик кон бошқармаси бошланғич ёшлар иттифоқи ташкилот етакчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: