Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ: муаммо жойида бартараф этилмоқда

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ: муаммо жойида бартараф этилмоқда

Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришнинг янги тизимига мувофиқ, ҳар бир туман тўртта секторга бўлишда уларнинг ихтисослашуви атрофлича ўрганилиб, ҳудудларга туман ҳокими, прокурор, ички ишлар ва солиқ инспекцияси раҳбарлари бириктирилди.

35 нафар аъзодан иборат Учқудуқ тумани иккинчи сектор таркибига «Кўкаяз», «Боздун» овул фуқаролар йиғини, «Абай», «Навоий», «Кокпатас» маҳалла фуқаролар йиғинларини комплекс ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш сингари ўткир масалалар юклатилган.

Ҳудудда 3869 та аҳоли хонадонида 14435 фуқаро истиқомат қилади. 5 та умумий ўрта таълим мактабида 2585 нафар ўқувчи, 4 та мактабгача таълим муассасасида 1036 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. 2 та коллежда 1228 нафар ўқувчи-ёшлар касб-ҳунар сирларини ўрганмоқдалар. 192 та тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб боради. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш улар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида 3 та қишлоқ врачлик пункти ишлаб турибди.

Сектор ҳудудида «Маҳалла посбони» тузилмасининг туну-кун навбатчилиги ва жамоатчилик масканлари фаолият олиб бормоқда. Бунда профилактика инспекторлари ва маҳаллалар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи ҳақида ўзаро маълумот алмашинуви йўлга қўйилган бўлиб асосий эътибор жиноятни барвақт аниқлашга қаратилган.

Хусусан, рўйхатга олинган 31 та нотинч оилалар, 32 нафар узоқ муддатдан сўнг юртимизга қайтиб келган фуқаролар билан тизимли ишлар олиб борилаётир. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳа, халқимизнинг ўзига хослиги, бошқа ҳеч бир давлат ва мамлакатда қиёси топилмайдиган миллий менталитетимизни белгиловчи хислати бу – ёши улуғ, муҳтож ва ночорларга меҳр-мурувват кўрсатишга доим тайёрлигидир. Ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож 18 та, кам таъминланган 10 та оиланинг рўйхати шакллантирилиб, мунтазам равишда моддий аҳволи ва соғлиғидан хабар олинмоқда. Зарур тиббий ёрдам ва ҳомийлик кўрсатилмоқда. Шунингдек, ҳар ойда бир марта ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилган. Биргина, июнь ойида 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафарига реаблитация воситалари берилганлиги фикримиз исботидир.

Бундан ташқари, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 6 та касаллик бўйича 51 та фуқаро диспансер назоратига олинган. Уларни соғломлаштириш ишлари олиб борилиб, участка врачи ҳамда патронаж ҳамшираларининг профилактика ишлари доимий назоратда. Жумладан, «Абай» маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси 2007 йилда туғилган Фирдавс Тошев диспансер назоратига қўйилиб мутахассислар томонидан беморнинг аҳволини енгиллаштириш, соғломлаштириш ишлари олиб борилаётир.

5та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида ўтказилган 8 та сайёр йиғилишида 1000 дан ортиқ фуқароларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди. 112 та ёзма ва оғзаки мурожаат қайд этилиб, 99 тасининг муаммосига оқилона ечим топилди. 10 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилган бўлса, яна 3 та мурожаат ижрода.

Ҳақиқатдан ҳам секторлар фаолияти сингари халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг самарали усули инсонларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Шавкатжон ШЕРНАЗАРОВ, 2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: