Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: 34 НАФАР ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА МАЪМУРИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: 34 НАФАР ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА МАЪМУРИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Учқудуқ туман бўлими томонидан жорий йилнинг олти ойида электр энергиядан ноқонуний фойдаланган 34 нафар юридик ва жисмоний шахслар аниқланган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан маъмурий жаримага тортилган. Уларнинг 23 нафари жисмоний 11 нафари эса юридик шахс бўлиб, давлат манфаатларига етказилган 81575783 сўм миқдоридаги моддий зарар тўлиқ ундирилишига эришилди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш мақсадида 825550000 сўм миқдоридаги 767 та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланиб 131146400 сўм маблағ ундирилган. Шу билан бирга, 165 та ижро ҳужжати бўйича 35861200 сўмлик давлат божи, 368 та ижро ҳужжатлари юзасидан 74030500 сўм миқдорида маъмурий жарималар ундирилиши таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотларини танлаш ва мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чиқиб, ижро ҳужжатлари асосида олинган мол-мулклар савдо дўконларида сақланиши устидан назорат янада кучайтирилди. Қарздорлиги ҳисобидан ундирилган мол-мулк ва автотранспорт воситалари «Электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш маркази» томонидан савдога чиқарилмоқда.

Дарҳақиқат, ҳуқуқий тарғибот – жамият тараққиётининг муҳим омили! Шу боис, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари, корхона-ташкилотларда учрашувлар ўтказилмоқда. Ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгилаб берилган жазо чоралари, жарима миқдорлари ҳақида батафсил тушунчалар берилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: