Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: МАЪЛУМОТНОМА УЧУН «ХИЗМАТ ҲАҚИ»

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: МАЪЛУМОТНОМА УЧУН «ХИЗМАТ ҲАҚИ»

Орамизда баъзи бир шахслар борки, қилинган хатосидан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмайди. Бундай кимсаларга эгри йўлдан юриш одат бўлиб қолганлиги ачинарлидир. Ш.Самадов (исм фамилиялар ўзгартирилган) ҳам муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этиб, жазога тортилган эди.

У яна бир қинғир «иш» учун режа тузади. Ш.Самадов ўтган йилнинг ноябрида учқудуқлик Ю. Петровнинг ишончига кириб, марҳум қайнотаси Г.Чеботаревнинг номидаги уйни қайта расмийлаштириш учун маълумотнома тайёрлаб беришга «ваъда» беради.

Маълумотнома учун «хизмат ҳақи» белгилаган Ш.Самадов ошхонада овқатлана туриб, Ю.Петровдан 200000 сўм миқдорида пора олаётган вақтида тегишли орган ходимлари томонидан қўлга олинди. Унинг айбини бўйнига олишдан бошқа чораси қолмаганди.

Тергов жараёнида қилмишларини ошкор этган Ш.Самадов қилган ишидан пушаймон эканлигини бот-бот такрорлади. Суд ҳукми билан унга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Кўза кунда эмас, кунида синади, деганлари шу бўлса керак.

Нодирбек ТОШЕВ, ИЖҚК департаменти Учқудуқ туман бўлими бошлиғи, биринчи даражали юрист.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: