Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: УЧҚУДУҚДА: ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА САРАЛАШ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: УЧҚУДУҚДА: ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА САРАЛАШ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

  20-21 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ, мамлакат чемпионатига саралаш мусобақалари бўлиб ўтди.

  Спортнинг кураш туридан ўтказилган беллашувлар «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» шиори остида ўтказилди. 11 та вазн тоифасидаги баҳсларда 185 нафар полвон иштирок этиб, уларнинг 35 нафарини қиз болалар ташкил этди.

  Учқудуқлик Замир Усенбаев, Робия Абдуллаева, Муҳиддин Исматов, Моҳинур Абдурашидовалар ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди.

Суратда: мусобақадан лавҳа.

МУХБИРИМИЗ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: