Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН 6 НАФАР ФУҚАРОГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН 6 НАФАР ФУҚАРОГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

 Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, турмуш даражасини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Хусусан, меҳр-оқибат, эзгулик,хайр-саховат айёми - Ийд ал Фитр байрами кунларида бу кўламдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилди.

 Дарҳақиқат, Рамазон ҳайити кунларида туманимизда истиқомат қилаётган ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатликларини мустаҳкамлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган хайрли ишлар юртимизда инсон омилига бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Олти нафар имконияти чекланган учқудуқлик фуқароларга ногиронлик аравачаларининг тақдим этилгани фикримиз далилидир.

 Ногиронлик аравачаларини туман ҳокими С.Хамроев, туман ҳокими ўринбосарлари Ф.Бафоев, Г.Аллановалар ўз эгаларига топширдилар.

Дарвоқе, бу ой шарофати билан ота-оналар, табаррук ёшдаги қариялар зиёрат қилинди, беморларнинг ҳолидан хабар олинди, меҳр-мурувватга муҳтож 100 дан ортиқ кишиларга эътибор кўрсатилиб, ҳомийларнингозиқ-овқат маҳсулотларидан иборатсовғалари улашилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: