Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Рамазон ҳайити – Ийд ал Фитр байрами муносабати билан туман аҳлига табриги!

Туман ҳокими Хамроев Соли Фармоновичнинг Рамазон ҳайити – Ийд ал Фитр байрами муносабати билан туман аҳлига табриги!

Азиз ватандошлар, муборак Рамазон ойи тугаб, юртимизга Рамазон ҳайити – Ийд ал Фитр байрами кириб келди.

Аввало, барчангизга муборак Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин!.

Мустақилликнинг ҳар бир лаҳзаси эл-улусга софлик, ризқу баракот ато этмоқдаки, бундан қалблар шод!.

Озод ва обод Ўзбекистон дунё ҳамжамияти ўртасида кундан кунга обрў-нуфузининг юксалиб бораётгани билан шуҳрат қозонмоқда.

Аллоҳнинг инояти, истиқлол шарофати билан муборак Рамазони шарифни юртимизда эмин-эркин ва катта шодиёналик билан кутиб олмоқдамиз.

Бу ой шарофати билан ота-оналар, табаррук ёшдаги қариялар зиёрат қилинди, беморларнинг ҳолидан хабар олинди, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга эътибор кўрсатилиб, уларга қувонч улашилди.

Дарҳақиқат, Рамазон ҳайити исломдаги энг муқаддас байрамлардан бири ҳисобланиб, бағрикенглик, биродарчилик ва раҳм-шафқат рамзи ҳисобланади.

Ҳар бир мусулмон бу муборак кунни интиқлик билан кутади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида шундай дейдилар:
"Рўзадорни хурсанд қиладиган икки қувончи бор, бири ифтори олдида, иккинчиси Парвардигорига йўлиққанида».
Рамазон ойи ҳар биримизга ҳақ йўлдан юришга ва маънавий баркамолликка эришишга имкон берди. Кўпчилик мусулмонлар бу ойда ўзларининг зарарли одатларидан фориғ бўлдилар, ўз оилаларига кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилдилар.
Шу фазилатларни оддий кунларда ҳам сақлаб қолишингизни тилаб қоламиз.

Азиз учқудуқликлар!

Халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини яққол ифода этадиган Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтириш мақсадида, мамлакатимизда 15-17 июнь кунлари - Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлаш ҳақида муҳтарам Президентимизнинг фармони қабул қилинган.

Рамазон ҳайити келиши билан қалбимизда икки туйғу кечади. Биринчиси бу қувонч туйғуси бўлса, иккинчиси шундай марҳаматли ойнинг якунланганидан афсусланиш ҳиссидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) Рамазон ойининг улуғворлиги ҳақида шундай сўзларни айтганлар:

"Агар умматларим Рамазон ойининг улар учун қанчалик шарофатли ва баракотли эканини яхши билганларида эди, фақатгина шу бир ой эмас, балки йилнинг қолган ҳамма ойларида ҳам рўза бўлишини орзу қилган бўлар эдилар”.

Шундай муқаддас кун билан барча юрдошларимизни, мусулмон аҳлини ўз номимиздан туманимиз фаоллари номидан муборакбод этамиз.
Аллоҳ барча тавбаларимизни қабул қилиб, ҳақ йўлидан адаштирмасин. Қилаётган ибодатларимиз, хайрли амалларимизни ўз даргоҳида қабул этсин. Билиб-билмай қилган гуноҳларимизни кечирсин.

Учқудуқ туманининг қарийб, 11 минг хонадонидан файзу-барокатлар аримасин, фуқароларимизнинг бошлари тўйдан чиқмасин, нимаики эзгу ниятлари бўлса ижобатини берсин.

Барча соғ-саломат бўлиб, кейинги йилга ҳам бағри бутунликда ушбу муборак байрамни кутиб олиш насиб этсин.

Аллоҳ, юртимизни тинч, янада обод ва фаровон, осмонимизни мусаффо қилсин. Аллоҳим, юртимизни ҳасадгўйлар, ёмон кўзлардан асрасин, равнақига равнақ, обрўсига обрў қўшаверсин.

Бу байрамнинг шарофати ҳар бир уйга кириб борсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: