Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ҲУМО ҚУШЛАРИ” ОРОМГОҲИ ИШ БОШЛАДИ!

“ҲУМО ҚУШЛАРИ” ОРОМГОҲИ ИШ БОШЛАДИ!

  Ёзги таътилни баҳаво табиат қўйнида ўтказиш, оромгоҳларда мириқиб дам олиш ҳар бир боланинг орзуси. Лекин оромгоҳларга барча болаларни қамраб олишнинг имкони йўқ. Шу боис таътилни уйида ўтказадиган болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уйи, ота-онаси ва яқинларининг бағридан узоқлашмаган ҳолда ҳордиқ чиқаришни таъминлаш мақсадида тумандаги 20-умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган "Ҳумо қушлари” кундузги оромгоҳда биринчи мавсумда 80 нафар ўғил-қиз фойдали машғулотларга жалб этилган.

  Бу ерда "Камалак”, "Билимдонлар”, "Юлдузча”, "Кичкинтойлар” номли гуруҳларда ўқувчилар ўз қизиқишларига кўра тўгаракларга йўналтирилган. Болаларнинг интеллектуал салоҳияти ва жисмоний қувватини ошириш учун "Соғлом бола – юрт келажаги” , "Ўзбекистон – менинг Ватаним!” расмлар танлови, спорт тадбирлари, қувноқ стартлар мусобақалари ҳамда шеърхонлик кечалари ўтказилмоқда.

  Туман ахборот-ресурс маркази билан ҳамкорликда "Мен севган асар”, "Мен севган адиб”, "Мен севган қаҳрамон” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар олиб борилаётир.

  Ҳа, бу ерда болалар ҳам дам олади, ҳам табиатни севиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилишни ўрганади. Шу билан бирга маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиб ўқув йили мобайнида олган билимларини намойиш этишади.

Зулфизар БЕКНАЗАРОВА,

"Ҳумо қушлари" оромгоҳи мусиқа тўгараги раҳбари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: