Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАР билан ишлаш услуби такомиллаштирилмоқда

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАР билан ишлаш услуби такомиллаштирилмоқда

Фойдаланилмай, бўш турган бино-иншоотларнинг "ноль” харид қийматида берилиши тадбиркорлик субъектлари учун яратилган улкан имкониятдир. Зеро, бундай қулайликдан баҳраманд тадбиркорлар ўз маблағларини бино сотиб олишга йўналтирмай, уни инвестиция сифатида биноларни таъмирлаш, ишлаб чиқариш ускунаси ва хом ашё келтиришга сарфлаяпти. Натижада қисқа муддатда ўз бизнесини очмоқда ёки мавжуд ишлаб чиқаришини кенгайтирмоқда. Бунда хусусийлаштиришга доир қарорлар муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, Президентимизнинг«Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори иқтисодиёт тармоқларида давлат улушини қисқартириш, шу асосда хусусий мулкдорлар улушини ошириш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник-технологик янгилаш, қўшимча иш жойларини очишда қўл келмоқда.

Бундан ташқари, аввал хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш услуби ва ёндашувлари тубдан ўзгартирилди. Ишлаб чиқаришни, шу жумладан ишламаётган корхоналарни тиклаш ва ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Учқудуқ туманида 9 та аввал хусусийлаштирилган, 22 та хусусий лекин бўш турган бинолар ҳамда 1 та қурилиши тугалланмаган объектлар аниқланди. Ҳозирда мазкур иншоот ва бинолардан самарали фойдаланиш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг юқорида қайд этилган қарорига асосан, юридик шахслар – қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига соддалаштирилган солиқ солиш тартибини қўллаётган мулкдорлари умумбелгиланган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар.

Ушбу чора 23.02.2017 йилдагиПҚ–2796-сон қарор билан назарда тутилган ва ўзгартирилмай қолдирилди, яъни келгусида ҳам қўлланилади.

Юридик ва жисмоний шахслар – мулкдорлар хулоса чиқарилган пайтдан бошлаб мол-мулк солиғи ва ер солиғини қуйидагича тўлайдилар:

6 ойгача – икки баравар миқдорда;

6 ой ўтгандан кейин – беш баравар миқдорда;

12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик – ўн баравар миқдорда.

Ҳозирги пайтда хулоса чиқарилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб мол-мулк солиғи ва ер солиғи икки баравар ставкада тўланади. Бунда навбатдаги ҳисобот йилидан бошлаб ушбу солиқлар икки баравар миқдорда оширилади ва ҳар бир кейинги ҳисобот йилида икки баравар миқдорда, бироқ олти баравардан кўп бўлмаган ошириб борилувчи коэффициент қўлланилади.

3.Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорларига нисбатан солиқлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар қўлланилмайди.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.05.2018 йилдан кучга кирган.

Шунингдек, тижорат банкларига қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга шунингдек, ижарачиларга 5 йил муддатга, имтиёзли даври 12 ой бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 сентябрдаги"Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиПҚ-3301-сонли қарори Учқудуқ тумани аҳолиси учун яна янги имкониятлар эшигини очди.

Бунда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари барча солиқлардан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилди. Чорвачилик ва туячилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари – ягона ижтимоий тўловдан, якка тартибдаги тадбиркорлар эса қатъий белгиланган солиқ тўлашдан 2028 йилнинг 1 январига қадар озод этилди.

Азим БАЗАРОВ, инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризм масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: