Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Ибратли оила” кўрик танлови

“Ибратли оила” кўрик танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини таъминлашда, мустақил давлатимизда оиланинг мустаҳкам бўлишига, тарбиявий имкониятини оширишга, муқаддас урф-одатларимизни, қадриятларимизни сақлаш мақсадида "Ибратли оила” танловининг туман босқичи тумандаги "Оила” маркази томонидан ташкиллаштирилиб, ўтказилди.

Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад оила институтини мустаҳкамлаш, энг аввало, "Соғлом оила-соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга тадбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш;

- оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожлантиришни, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш.

- оиланинг ички муносабатлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажримларни олдини олиш;

- умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни яхшилаш;

- мамлакатимизда оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш тарзини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш;

- "Бир болага етти қўшни ҳам ота, ҳам она” деган инсонпарвар тамойилни оилаларнинг ҳаёт тарзига чуқур сингдириш;

- оила қуриш арафасидаги йигит-қизларда оилани муқаддас билиш туйғусини, оила ва фарзанд тарбиясига масъулият ҳиссини ошириш;

- оиланинг мустаҳкам бўлиши, болаларнинг яхши тарбия кўриб улғайишида ота-онанинг ўрни ва масъулиятини оширишдан иборатдир.

Юқоридаги мақсадларни ўз ичига олган "Ибратли оила” танловида тумандаги "Ҳунарманд” уюшмаси раҳбари Шарипова Зебинисо, ХТБга қарашли 18-сонли мактаб ўқитувчиси Эрматова Раҳима, Навоий МФЙ фуқароси Каримова Шахноза Каримова, Абай МФЙ фуқароси Тагаева Нафиса, Дўстлик МФЙ фуқароси Рашидова Гулчеҳра, Мустақиллик МФЙ фуқароси Файзиева Зилола, Йўлчилар ОФЙ фуқароси Ҳақбердиева Раънолар 3 шарт асосида ўзаро беллашишди. Танловда оилалар ўз оилаларидаги меҳр-оқибат, қўни қўшнилар орасидаги ҳамжиҳатлик, фарзандлар тарбиясидагиибратли ишларини тайёрлаган слайдлари орқали 1 – шартда намойиш этишган бўлса, 2-шартда ўзларининг Президентимизни Хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш бўйича чиқарган Фармон, Фармойиш ва Қарорларини, шу билан биргаликда "Оила кодекси” ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қай даражада билишларини билишларини маълум қилишди. Танловнинг 3-шартида бугунги кунда оилалада учраётган қайнона – келин муаммоси, қўни қўшнилар орасидаги келишмовчиликлар, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда фарзанд тарбиясида йўл қуйилаётган камчиликларни кўрсатувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Танловда иштирокчиларнинг чиқишларини ҳакамлар одилона баҳолаб боришди. Танлов натижаларига кўра Абай МФЙ фуқароси Тагаева Нафисанинг оила аъзолари "Энг ибратли оила” деб топилди ҳамда танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловда иштирок этган барча иштирокчилар туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлариҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди. Ўтказилган тадбир барчага манзур бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: