Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Сиз ҳам Гетохнологик кони ёшлари сафида бўлинг

Сиз ҳам Гетохнологик кони ёшлари сафида бўлинг

Ёшлик доим янгиликлар оғушида яшайди. Унинг учун касб-корнинг, муҳитнинг аҳамияти йўқ. ШКБ ёшлари томонидан "Болалар кулгуси дунёни қутқаради” шиори остида рўзи рамазон ойи муносабати билан Ёшлар патронаж ҳаракати ташкил этилди. Бу ҳаракатнинг фаоллари саналган Гетохнологик кони маьмурияти хамда ГТК Ёшлар иттифоқи аъзолари биргаликда болаликдан ногиронликка чалинган учқудуқлик болажонлар уйига ташриф буюришди. Биринчи манзил қандли диабет билан оғриган Шохсанам Садриева хонадони бўлди. Кичкина жуссаси билан оғир дардга қарши турган бу қизга маънавий кўмак зарур. Дилдан қилинган суҳбатдан Шоҳсанамнинг уйдагилари ҳам хурсанд бўлишди.

Катаракта – ( юнонча "katarhaktes" – "шаршара") кўз касалликларидан бири бўлиб, аслида тиниқ кўз гавҳарининг хиралашувидир. Катарактанинг ривожланиши инсон организмидаги баъзи касалликларнинг асорати, қолаверса, ташқи муҳит омиллари – кўз шикастланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу касаллик билан 90 фоиз қариялар кўпроқ оғриши маълум. Аммо учқудуқлик 4 ёшли Хадичахон Олимходжаева ана шу оғир дардни бошидан ўтказмоқда. Гетохнологик кони ёшлари унинг уйига бориб ҳолидан хабар олишди, байрам билан табрикланди, мехр-мурувват кўрсатиб совғалар улашилди.

Аслида бемор кўнгли жуда нозик бўлади. Аммо берилган озгина эътибор унинг руҳиятини кўтаради. Учқудуқда яна қанчалаб Шохсанаму, Хадичахонга ўхшаган болалар бор, сиз ҳам ШКБ Гетохнологик кони ёшлари сафида бўлинг. Улар ҳолидан хабар олинг!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: