Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

«101» хабар қилади!

«КЎНГИЛЛИЛАР БЕЛЛАШУВИ»

Шимолий кон бошқармасига қарашли "Лочин” ўйингоҳида 6 та корхона ва масканларда тузилган кўнгилли ёнғин ўчириш жамоалари ўртасида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақани Шимолий кон бошқармаси Фавқулодда вазиятлар ва ишлаб чиқариш назорати хизмати бошлиғи Улуғбек Ҳасанов ўз сўзи билан очиб, мусобақа иштирокчиларига беллашувда улкан омадлар тилади.

Мусобақа икки турда, ниҳоятда қизиқарли ва бахсларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тантанали очилиш маросимидан сўнг мусобақанинг биринчи тур-100 метрлик масофага тўсиқлар оша югуриш, кейин эса икинчи тур-ёнғин ўчириш эстафетаси беллашувларига старт берилди.

Қизиқарли баҳс-мунозаралардан сўнг, мусобақа якунига кўра умумжамоалар ҳисобида 1-ўринни ишончли ва эпчил ҳаракатлари билан 3-сонли Гидрометаллургия заводи жамоаси, 2-ўринни «Шарқий» кони жамоаси, ҳамда 3-ўринни Геотехнологик кони жамоаси эгаллади.

Албатта, ҳар бир спорт ўйинлари якунланиши билан мусобақа ғолибларини тақдирлаш анъана тусини олган. Мусобақа сўнгида ғолиб топилган жамоаларга фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалари топширилди.

Хулоса қилиб шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Шимолий кон бошқармасига қарашли корхона ва масканлар кўнгилли ёнғин ўчириш жамоалари ўртасида ўтказилган ёнғин ўчириш амалий спорти мусобақаси ишчи-хизматчиларнинг жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши эхтимоли бўлган ёнғинлар майдонини кенгайтирмасдан ва талофатсиз бартараф этилишига, шунингдек, уларни доимо жисмонан соғлом бўлишларига асос бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: