Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Боланинг бегонаси бўлмайди, аммо бегона она бўлолмайди

Боланинг бегонаси бўлмайди, аммо бегона она бўлолмайди

"ОРИОН” телестудияси хабар беради:

Бу қизнинг исми Кумуш. Зарафшон шаҳридаги "Шодлик ” меҳрибонлик уйига келганига олти ой бўлган. Синглиси билан шу ерда. Ўзи мактабга синглиси боғчага боради. Онаси хорижга ишлашга кетган. Бувиси вафотидан сўнг уни шу ерга олиб келишган. Унинг айтишича, 3 ёшли синглиси аясини соғиниб жуда кўп йиғларкан. У эса ўзига берилаётган ширинликларни олиб қўйиб сингличасини овутиш учун берар экан.

-Сен ҳам онангни соғинасанми?- деб савол бераман.

-Аям жуда чиройли. Охирги марта гаплашганимда қоронғу бўлганида бораман деган. Бир кун тушимда у келаётганида бўрилар амни тишламоқчи бўлганини кўрдим. Шундан буён қўрқама . Аям келмаса ҳам майли, лекин мен уни соғинавераман...

Қани эди болажоним, сени меҳрибонлик уйига топшириб қўйган онангда сендаги меҳрнинг бир тутамчаси бўлса эди.

Зарафшон шаҳридаги "Шодлик ” меҳрибонлик уйида 93 нафар Кумушга ўхшаган болалар тарбияланмоқда. 5-6 нафари чин етим , қолганларнинг ота-онаси бор.

1-июн Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан уларнинг уйига кўплаб саховатпешалар байрам билан табриклаш учун ташриф буюришди. Ўшалар қаторида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ШКБ бошланғич ташкилоти аъзолари ўз совға –саломлари билан боришди. Болаларга ширинликлар улашишди. Болаларнинг юзлари кулди, хурсанд бўлишди. Аммо қалбларида айтолмаган сўзлари бор: Қани эди шу байрамни онам-отам, ўз уйимда кутиб олсайдим...

Аслида боланинг бегонаси бўлмайди. Уларга давлатимиз қатор саховатпешарлар ҳар куни ёрдам қўлини чўзишади. Аммо уларнинг пешонасидаги тамғани ҳеч ким ўзгартиролмайди. Меҳрибонлик уйининг боласи

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: