Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Avtotest Учқудуқда

"ОРИОН” телестудияси хабар беради:

Avtotest компанияси болаларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш қоидаларини ўргатишга бағишланган махсус «Avtotest ва болалар» деб номланган ижтимоий лойиҳага қўл урган эди. Ана шу лойиҳанинг биринчи иштирокчилари Учқудуқ туманидаги 2 МТМ болажонлари бўлди.

«Лойиҳамизнинг мақсади — болаларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича билимларни шакллантириш ва ривожлантириш, уларни кўчаларда тартибли ва ҳушёр бўлишга ўргатишдан иборат. Лойиҳа доирасида биз болаларга йўл ҳаракати белгиларига амал қилиш, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш ва транспортда ўзини тутиш қоидаларини ўргатамиз. Ҳар бир бола ёшлигидан йўлни қаерда ва қандай кесиб ўтишни билиши, шунингдек, йўл белгиларини ажрата олиши лозим», — дейди Навоий Avtotest ўқув маркази директори Ўктам Ҳамроев.

Avtotest чилар боғча болалари билан турли машғулот ўтказишди. Тадбир сўнгида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига ранг ажратувчи браслетлар ва буклетлар тарқатилади. Avtotestнинг 4 дона болалар велосипеди эса тарбияланувчилар учун энг яхши совға бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: