Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Эркак бош, аёл қош бўлган оила мустаҳкамдир

Эркак бош, аёл қош бўлган оила мустаҳкамдир

Жамиятни оиласиз тасаввур этиш қийин. Шунинг учун бўлса керак, умумжаҳон миқиёсда оила жамиятнинг асосий негизи деб тан олинган. У деярли барча миллатларда муқаддас саналади. Оила муқаддас экан, уни ҳар хил кўринишдаги енгилтакликлар оқибатида бузиш яхшиликка олиб келмайди.

"Учқудуқ” маданият уйида "Мустаҳкам оила” психологик маркази ташкил этилганлигининг 5 йиллигига бағишлаб "Энг яхши мустаҳкам оила” танлови бўлиб ўтди. Унда 5 нафар учқудуқлик оилалар ўз фарзандлари билан танлов шартларида иштирок этишди. Турли касб ходимлари ўз оилаларидаги қадриятлар, соғлом турмуш тарзга қанчалик эътибор қаратишларини саҳна кўринишларида намойиш этишди.

- Оила тинч бўлса, фарзандлар ҳар томонлама ибратли муҳитда тарбияланиб вояга етса, шу юртнинг келажаги порлоқ бўлади. Демакки, обод ва фаровон келажакка эришишимиз оилаларимизнинг нақадар мустаҳкам бўлишига боғлиқ- дейди марказ директори В.В.Корниенко.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: