Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚЛИК ЧЕМПИОНЛАР

УЧҚУДУҚЛИК ЧЕМПИОНЛАР

  Яқинда Тошкентда спортнинг каратэ туридан мусобақалар бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 9 нафар ёш спортчилари муваффақиятли иштирок этди. Уларнинг 6 нафари юксак азму шижоат ва қатъият намунасини кўрсатиб, фахрли ўринларни қўлга киритди.

  Жумладан, 37 кг вазн тоифасида Айкен Аблаканова биринчи, 28 кг вазн тоифасида Дилдора Амруллаева иккинчи, 20 кг вазн тоифасида Паризода Пирназарова, 25 кг вазн тоифасида Дилобар Ахмеджанова, 34 кг вазн тоифасида Дилшода Жўрабоева ҳамда 55 кг вазн тоифасида Сарвиноз Носировалар шоҳсупанинг учинчи поғонасини забт этди.

Ғиёс АБДИРАИМОВ, туман БЎСМ мураббийи.

Суратда: Паризода Пирназарова онаси Сарвиноз Носирова билан.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: