Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИ – МУҲИМ МАСАЛА

МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИ – МУҲИМ МАСАЛА

  Ўзбекситон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Учқудуқ туман ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги 3 – секторда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилмоқда. Яқинда сектор томонидан аҳоли билан ўтказилган учрашувда Халқ қабулхонаси Учқудуқ туман бўлими мудири С.Амонов, фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Н.Расулов, туман прокурори ўринбосари Б.Қулмуродов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Аллановалар иштирок этди.

  9 ойдан бери иш сўраб турли идора эшикларига кириб чиққан К.Алжанова сингари яна 15 нафар фуқаро ўзини ўзи бошқариш органлари қошида фаолият юритаётган ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Учрашувда биология фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича иш сўраб мурожаат қилган Д.Ражабова 11-умумий ўрта таълим мактабига ишга таклиф қилинди. Керакли ҳужжатларни расмийлаштириш учун туман халқ таълими бўлимига юборилди.

  Бундан ташқари, шаҳар марказидаги дўконлар тунги соат 12 – 1 гача ишлаши, бу эса аҳолининг оғир меҳнатдан кейин ҳордиқ чиқаришига халақит бераётганлиги, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари зарарсизлантирмаслиги оқибатида ҳар хил зарарли кушандалар кўпайиб кетаётгани тўғрисидаги масалалар ўртага ташланди. Мазкур масалалар ҳам учрашувнинг ўзида ҳал этилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

  Н.Қўлдошева, И.Ҳомидова, М.Қодирова сингари фуқароларга эса фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш учун туман давлат хизматлари марказига мурожаат этишлари мумкинлиги тушунтирилди.

  Айтиш жоизки, сайёр учрашувда 20 га яқин муаммо ўз ичимини топди. Бу тадбир агар аҳолига хизмат кўрсатишга масъул бўлган ташкилотлар ходимлари халқ орасига чиқиб, уларнинг мурожаатларини тингласа, ҳал бўлмайдиган муаммо қолмаслигини яна бир бор исботлаб берди. Шу билан бирга бу каби тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: