Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Меҳр ва эътибор

Инсон умридаги энг кувончли дамлар бу болалик ва болаликдаги ота-она бағридаги мехрга тўла ўтган дамлардир. Лекин, тақдирнинг аёвсиз синовларига бардош бериб, болалигидан ҳаётга бошқача кўз қараш билан яшаётган болаларни кўрганда, уларнинг кўзларидаги ғам, соғинч юракларни эзади. Шу ўринда фарзандларини ташлаб кетган "Азиз” ота-оналарга "Ҳаётнинг қизиғи шу фарзандларингиз ёнида” дегинг келади. Бу "Шодлик” меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 93 нафар болаларнинг ҳар бирининг юрагида армони бор, улар эшик олдида туриб, деразадан мўралаб онасини кутади, кўпчилик орасидан кимнидир излайди...

1–июн "Болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 30-май куни туман хокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова бошчилигида "Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан ҳабар олинди. Қизил ярим ой жамияти туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши, саховатпеша тадбиркорларимиз Д.Нурмаханбетова ҳамда Н.Холиқовалар томонидан ҳар бир болага кийим–кечак, ўқув жиҳозлари, бадиий адабиётлар, ширинликлар улашилди. Байрам арафасида меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ўқувчилар ўзларининг тайёрлаган концерт дастурини тақдим этдилар. Бу ерда ҳар хил миллат бўлишига қарамасдан катта онаси – директори Дусова Зухра Махмудова бошчилигида бир оила бўлиб яшаётган болаларни кўриб, давлатимизнинг болаларга қаратаётган меҳр ва эътиборидан хурсанд бўлмасдан иложи йўқ.

Рўза Рамазон ойида бир–биригизга меҳр улашиб, ҳаётда қийналаётган инсонларни қўллаб-қўвватлаб, маънавий ва моддий ёрдам беришни ҳар бир фуқаро амалга оширса, давлатимизда меҳр ва эътиборга зор бўлган инсонларимиз, болаларимиз камайган бўлар эди.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: