Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда 1 январдан пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланади

Ўзбекистонда 1 январдан пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланади

 Ўзбекистонда 1 январдан полимер плёнкадан тайёрланган пластик халталарни бепул тарқатиш тақиқланади. Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндилар билан муомала тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади, деб ёзади «Газета.uz» «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурига таяниб.

 Янгиликдан мақсад табиатнинг пластика билан ифлосланиш даражасини камайтириш ва аҳолида пакетларга нисбатан иқтисодий муносабатни шакллантиришдан иборат.

 Кейинги йилдан бошлаб сотувчиларга маҳсулот сотиб олган харидорларга бепул полиэтилен пакетларни тақдим этиш тақиқланади. Бундан ташқари, сотиб олинаётган маҳсулотлар нархига пакетлар қийматиниқўшиш ёки уларни таннархидан паст нархларда сотиш ҳам тақиқланади.

 Мамлакат ҳудудидақалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкадан пакетлар ишлаб чиқариш тақиқланади. Фақатгина биологик парчаланувчи дастасиз полимер материаллардан тайёрланган пакетлар— маҳсулотларниқадоқлашнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар ҳамда турмушда фойдаланиш учун сотиладиган ўрамларга рухсат берилади.

 Қарорбилан мамлакат бўйлаб янги чиқинди йиғиш пунктларини қуришга 29 миллиард сўм, уларнинг чиқинди контейнерлари билан таъминланишига эса 3,6 миллиард сўм ажратилади.

 2019—2021 йилларда «Тоза ҳудуд» автопарки 590 тачиқинди ташиш машинаси, 84 табульдозер ва59 таавтоюкортгич билан тўлдирилади.

 Атроф-муҳит ҳолати устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш режалаштирилмоқда. Ахборот вазирлигига 1 сентябргача ушбу соҳадаги қоидабузарликлар ҳақидаги фото вавидеоматериалларни жойлаштириш мумкин бўлган портални ишлаб чиқиш топширилди.

 Давлат экология қўмитасига ИИВ билан ҳамкорликда ҳудудларни ифлослантирганлик учун жавобгарликка тортиш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқиш, шунингдек фуқаролар вамутасадди шахсларнинг чиқиндилар билан муомала соҳасидагиқоидабузарликлар учун жавобгарлигини оширишни кучайтириш топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: