Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЭНГ ФАОЛ ҲАМШИРА танловида билимли ва зукко қизлар

ЭНГ ФАОЛ ҲАМШИРА танловида билимли ва зукко қизлар

  Маълумки, ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Шу жумладан, республикамиз миқёсида касб байрамининг ўтказилиши соҳа фидойилари ва ҳамширалар учун янгича мазмун-моҳият касб этиб, уларнинг иш фаолиятига бўлган ҳурматини янада оширмоқда.

  Мана бир неча йилдирки, бу байрам муносабати билан Шимолий кон бошқармаси № 2 – тиббий санитария қисмида фаолият юритаётган ҳамширалар иштирокида «Энг фаол ҳамшира» кўрик-танлови ўтказилмоқда. Бу йил ҳам анъана давом эттирилиб, 15 май куни «Учқудуқ» маданият уйида беллашув юқори савияда бўлиб ўтди. Унда 5 нафар иштирокчи 3 та шарт асосида ўзаро баҳсга киришдилар.

  Катталар поликлиникаси ҳамшираси Лайло Қобилова фахрли биринчи, туғруқхона бўлими дояси Шаҳноза Тошева иккинчи, реанимация бўлими ҳамшираси Дилбар Бозорова учинчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, ички касалликлар бўлими ҳамшираси Дурдона Икромова ҳамда болалар бўлими ҳамшираси Гулбаҳор Қўлдошевалар ҳам номинацияларга эгалик қилишди.

  Шимолий кон бошқармаси №1 сонли Бирлашган касаба уюшмаси томонидан « Энг фаол ҳамшира» кўрик-танловида биринчи ўринга телевизор, иккинчи ўринга мультиварка, учинчи ўрин соҳибасига электр чойнак сингари қимматбаҳо совғалар берилди.

  Ҳа, тадбирда эътироф этилганидек аҳоли соғлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатишда ҳамшираларнинг фаолияти катта аҳамиятга эга.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: