Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / САЙЁР ҚАБУЛ: мурожаат, эътибор, ечим!

САЙЁР ҚАБУЛ: мурожаат, эътибор, ечим!

  Халқ билан мулоқот қилишнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали шакли жорий этилгани ҳудуддаги ҳар бир маҳалла ва овул фуқаролар йиғинида ишлаб чиқилаётган "йўл харитаси” танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик тамойили асосида рўёбга чиқаришга қулай шароит яратмоқда. Ҳар ойда бир марта сектор раҳбарлари ва унинг аъзолари мутасадди корхона-ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабулларни ташкил этмоқда.

  Ана шундай сайёр қабул бугун 18 майда Мингбулоқ овул фуқаролар йиғини да ўтказилди. Унда туман ҳокими Соли Хамроев ҳамда қатор корхона-ташкилот муассаса раҳбарлари иштирок этди.

  Сайёр қабулда ўнлаб мурожаат эгалари шу жойнинг ўзида муаммоларига ижобий жавоблар олдилар. Жумладан, фуқаро Уалихан Донасов овулдан 20-25 км узоқликдаги масофадан фермер хўжаликлари учун ер ажратилишини сўраб мурожаат қилди. У овул аҳолиси чорва моллари учун ҳам яйлов бўлиши муҳимлиги, негаки ҳар бир хонадонда майда ва йирик шохли чорва моллари борлигини қайд этди.

  Ўз навбатида туман ҳокими томонидан тегишли мутасаддиларга топшириқ берилиб, мурожаат эгасининг талаби ўрганиб чиқилиши белгилаб берилди.

  Шунингдек, фуқаро Қалдибек Алданишов "Учқудуқ – Мингбулоқ” йўналишида қатнайдиган автобус маршрутини овулнинг Ййўлчилар кўчасидан ҳам ўтишини сўраб мурожаат қилди. Шу жойнинг ўзида масала "Учқудуқ-Қимиз” МЧЖ томониданижобий ҳал этиладиган бўлди.

  Бундан ташқари, сайёр қабулда фуқаролар томонидан овул ички йўлларини таъмирлаш, овулда савдо дўкони фаолиятини йўлга қўйиш сингари ўнлаб масалаларга ижобий ечим топилди.

  Туман ҳокими раҳбарлигида ўтказилган сайёр қабулда суд – ҳуқуқидоралари, мажбурий ижро бюроси ҳамда туман Халқ қабулхонаси, банк, молия, бандлик, пенсия таъминоти, давлат хизматлари кўрсатиш маркази мутасаддиларининг ҳам аҳоли томонидан ўртага ташланган масалаларга доир ахборотлари тингланди.

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: