Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Спортчи қизларимиз муддатидан олдин талаба бўлишди

Спортчи қизларимиз муддатидан олдин талаба бўлишди

2018 йилнинг 26 -29 апрел кунлари, Самарқанд шаҳрида миллий кураш буйича 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.Бу мусобақада вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикаси спортчилари қатнашди.

Унда 3-босқич талабалари имтиёзли олий ўқув юртига кириш учун мусобақада иштирок этишди. Бу мусобақада НКМК 1-сонли Бирлашган касаба уюшма қўмитасига қарашли,Учқудуқ шаҳри "Лочин " соғломлаштириш спорт мажмуаси тарбияланувчилари 1999 йилда туғилган Учқудуқ кончилик касб-хунар коллежи 3-босқич талабаси Бобоқандова Маржона Афсандиёр қизи 44 кг вазнда фахрли I-ўринни эгаллади, хамда 1999 йилда туғилган Учқудуқ қурbkbлиш ва уй-жой комуннал хужалиги касб-хунар коллежи 3-босқич талабаси Камолова Дилноза Самариддиновна +70 кг вазнда курашиб фахрли I-ўринни қўлга киритдилар. Энди бу қизларимиз юртимиздагиўзлари истаган спорт олий ўқув юртларида грант асосида имтиҳонсиз талабаликка қабул қилинишади.

 

 

Яна бир хушхабар

 

Жорий йилнинг 20-22 апрел кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг дюздо тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида шаҳримиз спортчилари фахрли ўринларни қўлга киритишди. Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари Маҳлиё Маннонова III- ўрин, Дилноза Камолова II- ўрин ва 10-15 апрел кунлари Тошкент шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё очиқ Кубоги бўлиб ўтди.Мусобақада шаҳримиздан 5 спортчи иштирок этди. Шулардан Маржона Бобоқандова, Маржона Турсунова, Равзахон Адашова Сабрина Қўлдашовалар иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритишди ва Дилноза Камолова финал беллашувигача курашиб фахрли иккинчи ўринни эгаллади.Мусобақада 12та Ақш, Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон Россия, Исроил, Афғонистон, Покистон каби давлат вакиллари иштирок этди . Умумий жамоа бўйича Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон 14та олтин 13та кумуш 21 та бронза, иккинчи ўрин Тожикистон 1 та олтин 2та кумуш 2та бронза ва кучли учликка Қирғизистон, Эрон жамоалари 1тадан олтин 1тадан кумушни эгаллашди.

Энг қувонарлиси "Лочин” нинг яна бир тарбияланувчиси 2001 йила туғилган Сабрина Қўлдошева ёш бўлишига қарамасдан дюздо бўйича Спорт усталигини бажарди. Бундай ютуқларга эришишда устоз ва мураббийларимизнинг меҳнати жуда каттадир. Мураббийларимизнинг машаққатли меҳнатлари мана шундай иродали, кучли спортчиларимиз ютуқларида кўринади.

 

 

Спортчи қизларимиз муддатидан олдин талаба бўлишди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: