Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ТУМАН ФУҚАРОЛАРИГА!

ТУМАН ФУҚАРОЛАРИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги 3182 – сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ, туманлар ва ҳудудларни комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишларини ташкил этиш тўғрисидаги Низом қабул қилинган.

Унга кўра, Учқудуқ туманида ҳам туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигида 4 та сектор фаолият олиб бормоқда.

Биринчи секторга туман ҳокими раҳбарлик қилади. Унинг ҳудуди "Дўстлик” МФЙ, "Мингбулоқ”, "Алтинтау” ва "Узунқудуқ” ОФЙ дан иборат. Сектор штаби туманимиздаги 18-мактабда жойлашган бўлиб, 593 -27 -42 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Иккинчи секторга туман прокурори раҳбарлик қилади. Унинг ҳудуди "Абай”, "Навоий”, "Кокпатас” МФЙ ҳамда "Боздун” ва "Кўкаяз” ОФЙ дан иборат. Сектор штаби туманимиздаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида жойлашган бўлиб, 593 -49 -04 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Учинчи секторга туман ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлик қилади. Унинг ҳудуди "Мустақиллик” МФЙ ҳамда "Йўлчилар” ОФЙ дан иборат. Сектор штаби туманимиздаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида жойлашган бўлиб, 593 -30 -34 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тўртинчи секторга туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлик қилади. Унинг ҳудуди "Айтим” МФЙ ҳамда "Шалхар” ОФЙ дан иборат. Сектор штаби туманимиздаги 3-сонли мактабда жойлашган бўлиб, 593 -11 -51 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Учқудуқ туман Халқ қабулхонаси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: