Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА: Биометрик паспорт олиш учун сўнгги муддат - 2018 йил 1 июль!

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА: Биометрик паспорт олиш учун сўнгги муддат - 2018 йил 1 июль!

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи хизматлари томонидан аҳолини биометрик паспорт билан таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Нобиометрик паспортни алмаштириш муддати 2018 йил 1 июль куни деб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ҳамда биометрик паспорт олишлари мумкин.

Ҳозирда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида биометрик маълумотларни йиғиш пунктига жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли етиб келолмайдиган фуқаролар учун мобиль қурилмалар ёрдамида биометрик паспорт расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Фуқароларга эслатиб ўтмоқчимизки, паспорт бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган

паспорт билан яшаши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 223 – моддасида белгиланган тартибда жаримага тортилишига сабаб бўлади.

Шунинг учун ҳам биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролардан Учқудуқ туман ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳидаги биометрик паспорт расмийлаштириш пунктига мурожаат этишингизни ҳамда нобиометрик паспортни ўз вақтида алмаштиришингизни сўраймиз.

Учқудуқ туман ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: