Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА яна 2 та хизмат тури жорий этилди

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА яна 2 та хизмат тури жорий этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига юқори сифатда, тезкор, қулай имкониятда хизмат кўрсатилиши белгиланди.

Бу давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» деган муҳим тамойилни жорий этиш имконини бермоқда.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан Учқудуқ туман давлат хизматлари марказида фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш йўлга қўйилди. Бунда юридик ва жисмоний шахслар шахсан ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

Шунингдек, юридик шахслар ташкилот номидан, жисмоний шахслар фуқаролик паспорти билан , болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда эса боланинг туғилганлик гувоҳномаси ҳамда ота-онасининг паспорт нусхалари тақдим этилади.

Республикамизнинг барча жойларида бўлгани каби Учқудуқ туман Давлат хизматлари марказида ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш турлари босқичма-босқич оширилиб борилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: