Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / РЎЗА – СОҒЛИКНИ ТИКЛАЙДИ!

РЎЗА – СОҒЛИКНИ ТИКЛАЙДИ!

Динимизда тақиқланган нарсаларнинг барчасида инсон соғлигига ёки жамиятга зарарлари бор. Аксинча, уларга ман этилмаган насаларда фойдалари жуда кўп. Дин устунларидан бири бўлмиш рўза ибодати ҳам инсон саломатлигига бу дунёда келтирадиган манфаатлари кўп бўлиши билан бирга, охират сармояси ҳамдир.

Рўза барча аъзоларни сақлайди. Унинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги фойдалари хусусида кўп ва хўб гапирилган. Рўза ошқозон ва ичакларни ортиқча "шлак”лардан тозалайди, ҳазм қилиш тизими маълум муддат дам олади.

Рўза парҳездан ҳам устун туради. Ичак ва йўғон ичакларида яллиғланиши бор беморлар рўзанинг фойдасини сезишади. Рўзада овқатланиш бир тартибга тушади.

Рўза нафс ва руҳни поклайди. Камбағал ва муҳтожларга меҳр кўрсатишни ўргатади. Баъзи бир ҳамкасбларимиз қанд, бўғим ва бошқа турли касалликларни даволашда рўзадан кенг фойдаланишган.

Инсон организми асаб тизимига қараб турлича бўлади. Инсон танасидаги ортиқча вазн сабабидан ҳам касаллик сеза бошлайди.

Рўза нафақат соғликни сақлаш учун балки касалликларни даволаш учун ҳам ўта зарурлиги аллақачон илмий исботини топган даво усулидир.

Ҳозирги кунда беморларни очлик йўли билан даволаш тиббиётда кенг қўлланилмоқда. Мазкур илмий тадқиқотлар натижасида рўза ҳозирда энг кўп тарқалган дардларга даво экани, киши доимо саломат бўлай деса, ҳар йили 28-30 кун ихтиёрий оч қолиши зарурлиги таъкидланган.

Рўзага оид ушбу ҳақиқатлар бундан 14 аср аввал Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг: "Рўза тутинглар, саломат бўласизлар!” деб айтган ҳадиси шарифларининг илмий тасдиғидир.

Ҳа, инсон соғлиғига оид рўза ҳақидаги ушбу маълумотлар Аллоҳ томонидан бандаларига билдирганларидир.

Барчамизга кириб келаётган Рамазон ойи муборак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: