Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / РАМАЗОНИ ШАРИФ МУБОРАК!

РАМАЗОНИ ШАРИФ МУБОРАК!

Бетакрор диёримизга ойларнинг сарвари, ўн бир ойнинг султони, Аллоҳнинг муборак китоби Қуръони карим нозил бўлган ой – Рамазон ташриф буюрди.

 

Барчамиз ушбу орзиқиб кутилган муборак айёмга эсон-омон етганимиз учун Аллоҳ таолога беадад шукроналар айтамиз!

Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзаси ҳақида Қуръони каримнинг Бақара сураси 183 - оятида шундай марҳамат қилади: "Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд ( у сабабли) тақволи бўлсангиз”.

Рамазон ойида ҳар бир киши қалбини поклаши, ўзаро хусумат ва гиналарни йўқотиш, қўни-қўшнилар ва қавму қариндошлар орасида ёрдамга муҳтожларга мурувват кўрсатиш, беморларни зиёрат қилиш, етимлар бошини силаш, ёлғиз кексалар ва имконияти чекланган кишилар ҳолидан хабар олиш каби савобли ишларга шошилиши лозим бўлади. Аксинча, бировнинг дилига озор етказиш, ҳаққига тажовуз қилиш каби барча гуноҳлардан тийилишнинг савоби катта, албатта .

Ҳа, Исломда ҳар бир амалдан буюк бир мақсад кўзланади ва шу мақсад амалга ошар экан, унга ажр-савоблар битилиб, бу дунё ҳаёти ҳам том маънода фаровон бўлиб бораверади.

Расуллуллоҳ (с.а.в) ҳадиси шарифда шундай деб марҳамат қилдилар: "Одам боласининг рўзадан бошқа барча амали ўзигадир. Рўза Менгадир, унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман”.

Келаётган рамазон ойини барчамиз учун савобли ва мазмунли қилсин. Шу ойнинг шарофатидан қолган ойларимизни ҳам барокатли, хайрли қилиб, юртимиз ва бутун дунёда тинчлик, хотиржамлик ва яхшиликларни бардавом айласин!

Абдижалол ТУРДИЕВ,

"Қизилқум” жомеъ-масжиди имом хатиби.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: