Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Мирзиёевга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони бериш ҳақидаги мурожаат пайдо бўлди

Мирзиёевга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони бериш ҳақидаги мурожаат пайдо бўлди


 Жамоавий мурожаатлар портали — Meningfikrim.uz’да Иброҳим Норов муаллифлигида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлаш ҳақида»ги таклиф пайдо бўлди.

 «Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги «Мукофотлар» рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги Президентимиз муносиб равишда тақдирланиши керак», дейилади мурожаатда.

 Мурожаат остида фикр билдирганларнинг барчаси Шавкат Мирзиёев ушбу олий мукофотга лойиқ эканлигини таъкидлашган.

 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳам ҳаётлигида «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган эди. Ушбу юксак мукофот билан тақдирланганлар орасида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳам бор.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: