Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Президентнинг АҚШга ташрифини Ўзбекистондан 80 нафарга яқин журналист ёритади

Президентнинг АҚШга ташрифини Ўзбекистондан 80 нафарга яқин журналист ёритади

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15-17 май кунлари Америка Қўшма Штатларига илк расмий ташрифи билан боради.

 16 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни Оқ уйга илк бор ташрифи муносабати билан қабул қилади. Президентлар умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни қайта кўриб чиқади. Шунингдек, улар Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш, савдо ва инвестицияни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш бўйича эришган ютуқларини муҳокама қилади.

 Президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, ушбу ташрифни ёритиш учун Ўзбекистондан 80 нафарга яқин журналист жалб этилади.

 «Оқ уй веб-сайтида бу ташриф тарихий деб аталган. Ташрифни ёритиш учун Ўзбекистондан 80 га яқин оммавий ахборот воситалари ходимлари жалб этилган. Президент матбуот хизмати бу воқелик ҳақида батафсил ахборот ва медиа материаллар бериб боради», - дея ёзган Алламжонов фейсбукдаги расмий саҳифасида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: