Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ” мини футбол мусобақаси

“ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ” мини футбол мусобақаси

Учқудуқ туман ҳокимлиги ҳамда туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 10 апрелдан 10 майгача "Туман ҳокими кубоги” мини футбол мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада туманимизнинг 20 дан ортиқ жамоалари 3 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди.

Мусобақанинг финалига етиб келган Шимолий кон бошқармаси "Лочин” спорт мажмуаси ва туман ҳокимлиги жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Мазкур баҳсда Шимолий кон бошқармаси "Лочин” спорт мажмуаси жамоаси 4-2 ҳисобида ғалаба қозониб чемпионликни қўлга киритди.

Ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими ўринбосари Марат Шамуратов сўзга чиқиб, мусобақани юқори савияда ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берганлар ва иштирокчи жамоаларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Мусобақада фахрли 1-2-3-4 - ўринларни қўлга киритган Шимолий кон бошқармаси "Лочин” спорт мажмуаси, туман ҳокимлиги Шимолий кон бошқармаси Автомобиль транспорти бошқармаси, 1-сонли Автобаза жамоаларига "Туман ҳокими кубоги”, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Мусобақага "Учқудуқ” газетаси, "Агросуғурта” ДАСК туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда ХДП туман Кенгаши сингари ташкилотлар ҳомийлик қилдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: