Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МЕНИНГ ҒОЯМ – ЭНГ ЯХШИ ҒОЯ!

МЕНИНГ ҒОЯМ – ЭНГ ЯХШИ ҒОЯ!

Яқинда "Учқудуқ” маданият уйида туман халқ таълими бўлими томонидан "Менинг ғоям – энг яхши ғоя” республика фестивалининг туман босқичи ўтказилди. Унда "Энг яхши илмий – методик инновация”, "Энг яхши ижодий – бадиий ғоя”, "Энг яхши ихтиро” йўналишларида юздан ортиқ иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчилар ўзаро баҳсга киришдилар.

Тадбир аввалида иштирокчиларнинг ўз инновацион ғояси асосида яратилган ишланмалари кўргазмадан ўрин олди.

"Энг яхши илмий-методик инновация” йўналишида 10-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Нилуфар Эшматова, 18-мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчилари Нафиса Иззатиллаева, Гулноз Чинниқулова, 18-мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Муҳайё Исаева, 20-мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчилари Муҳаббат Алимова, Гулчирой Саидова, Ҳилола Нарзуллаевалар фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

"Энг яхши ижодий – бадиий ғоя” йўналишида 4-мактаб ўқитувчиси Жанат Мамутова, 9-мактаб ўқитувчиси Қайрат Ахметов, 10-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Севинч Исломова, Баркамол авлод маркази гулчилик тўгараги ўқувчиси Дария Муҳанбетжанова фестивалнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Шунингдек, яна бир йўналиш "Энг яхши ихтиро” деб аталди. Унда 10-мактаб ўқувчилари Диёрбек Муҳаммадқулов, Диёрбек Маликов, 13-мактаб ўқувчиси Шоҳруҳ Абдуҳалилов, 18-мактаб ўқувчилари Тоҳир Неъматов, Озодбек Зарипов, 20-мактаб ўқувчилари Наргиза Муҳиддинова, Дилшод Аҳмедов ҳамда 9-мактаб ўқувчиси Асет Танирбергенов фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этади.

Фестивалда ўқувчи ва ўқитувчилар бир–бирларидан нафақат ғоялар ўргандилар, балки ўзлари хулоса чиқариб яна янги- янги ихтиролар кашф этишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: