Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Унвон муборак , Салтанат опа!

Унвон муборак , Салтанат опа!

Айтиш жоизки муҳтарам Президентмиз томонидан 2017 йил 14 июлда қабул қилинган "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарор юртимизда фахрийларга бўлган юксак эътибор ва ғам хўрликнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Бу йил илк бор берилаётган ушбу нишон Учқудуқ туманининг 4 нафар фахрийларига насиб этди. Ўшалар орасида Шимолий Кон бошқармасида 20 йилдан ошиқ йиллар давомида маънавият ва маърифат ишлари бўйича кадрлар бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарган, бугунги кунда корхонанинг фахрийлар кенгаши раиси вазифасини бажараётган Салтанат Ниязметованинг муносиб кўрилгани барчамизнинг қалбимизга чексиз қувонч ва фахру ифтихор бағишлади.

- Ёши улуғ инсонларга кўрсатиладиган ҳар бир ғамхўрлик уларнинг кўнглини кўтариши баробарида умрларига умр қўшади-дейди Салтанат Ирискуловна. Мен шу юрда яшаётганимдан яна бир бора фахрланиб кетдим. Дориломон кунларимизга қайта-қайта шукрона айтаман.

 Унвон муборак , Салтанат опа!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: