Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқлик ёшлар халқаро танловда ғолиб

Учқудуқлик ёшлар халқаро танловда ғолиб

Истеъдодли ва иқтидорли ёшлар ҳамиша давлатимиз эътиборида. Ҳаттоки пойтахтда минг км олис чўл ҳудудида жойлашган Учқудуқда ҳам бу нафасни сезиб турибмиз. Бунинг натижаси ўлароқ бугунги авлод Ўзбекистон овозини дунёга танитмоқда.

"Учқудуқ”да тарбияланиб, вояга етган зоҳир овозларни республикамиз санъатсеварлари ҳам яхши билишади. "Учқудуқ” маданият уйи қошида ташкил этилган "Елес” халқ вокал студияси яккахони Максет Елжанов ва "Экспрессия”эстрада рақс жамоасининг ютуқлари бугунгача талайгина.

Шу йилнинг 2-7 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган"Шарқ атиргули” халқаро болалар ва ёшлар фестивал кўрик танлови учқудуқлик ёшлар бу учун яна бир синов поғонаси бўлди.

Вокал ва хореография йўналишлари бўйича 4 ёшдан 17 ёшгача ҳамда 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда Қозоғис­тон, Қирғизистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Тожикистон, Россия каби давлатлардан ҳам иштирокчилар қатнашишди. Дўстлик, биродарлик руҳида ўтган тадбирда Учқудуқ ёшлари икки йўналишда ҳам иккинчи ўринни қўлга киритишди.

-Ҳар икки йўналишда ҳам иштирокчининг саҳнада ўзини тутиши, либослари, рақс композицияси каби меъёрларга амал қилишига катта эътибор қаратилди. –дейди- "Экспрессия” эстрада рақс жамоаси раҳбари Юля Колеватова. –Ишонсангиз ҳайъат аъзолари бизнинг ёшларимиз иқтидори билан бирга саҳна либосларимизга ҳам қойил қолишди. Ана шундай шарт –шароит яратиб берган ШКБ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳозирда "Учқудуқ” маданият уйида 500 нафарга яқин болани ўзига қамраб олган 26 та тўгарак фаолият юритади. Уларнинг ҳар бирида катта истеъдод бор. "Шарқ атиргули” халқаро болалар ва ёшлар ижодий фестиваль — кўрик-танлови истеъдодли ёшларимиз учун жаҳонда ўз истеъдодларини кўрсатишга яна бир имконият яратиб берди десак муболаға эмас. .

 Учқудуқлик ёшлар халқаро танловда ғолиб
 Учқудуқлик ёшлар халқаро танловда ғолиб

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: