Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИННОВАЦИОН ОЛИМПИАДА беллашувлари ўтказилди

ИННОВАЦИОН ОЛИМПИАДА беллашувлари ўтказилди

Жорий йил Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида 8-, 9-, 10-синфлар ўртасида инновацион олимпиада ташкил этилди.

Манбаларда айтилишича, низомга мувофиқ 1-босқичда 118 241 нафар, 2-босқичда 4 179 нафар ўқувчи иштирок этди. Улар орасидан энг билимли деб топилган 516 нафари республика босқичига йўлланма олди.

Улар орасида 3 нафар Учқудуқ тумани вакиллари ҳам бор эди.

Энди бевосита иштирокчи ўқувчиларимиз билан танишсак. Нурбек Мухторов, 10 – умумий ўрта таълим мактабининг 8 – синф ўқувчиси, Шерзод Ҳалимов 10 – умумий ўрта таълим мактабининг 9 – синф ўқувчиси ҳамда 7 - умумий ўрта таълим мактабтининг ?? синф ўқувчиси Ойбек Махмудов.

Иқтидорли ўқувчилар олимпиадада муваффақиятли иштирок этиб, уларнинг ҳар учаласи олтин медаль ва сертификат билан тақдирланди.

- Бу йилги олимпиада ҳар йилдагидан ўзгача тарзда бўлиб ўтди, - деди 10-мактабнинг 8 – синф ўқувчиси Нурбек Мухторов. - Биринчи тур — амалий ишга 3,5 соат (210 дақиқа) ажратилиб, иштирокчиларга 5 та масала тақдим этилди. Масалага дастур тузиш ихтиёрий дастурлаш тили ёрдамида компьютерда амалга оширилди. Тузилган дастур компьютерда текширилди ва баҳоланди. Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли ўқувчиларнинг ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида баҳс-мунозара ва тренинглар ўтказилди. Тренингларда фаол иштирок этдим, янги дўстлар орттирдим.

18 апрель куни 10-мактабда инновацион олимпиаданинг республика босқичида муваффақиятли иштирок этган ўқувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда таълим муассасаси директори Дилафрўз Холмуродова сўзга чиқиб, иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини табриклади. Ўқувчиларга фан сирларини сидқидилдан ўргатиб келаётган мактабнинг Холида Турсунова, Висола Сатторова, Нигора Кузманова сингари жонкуяр устозлари меҳнатини алоҳида таъкидлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: