Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / СУНЪИЙ ҚОПЛАМАЛИ ФУТБОЛ МАЙДОНИ қурилди

СУНЪИЙ ҚОПЛАМАЛИ ФУТБОЛ МАЙДОНИ қурилди

Дунёда мавжуд ҳар бир спорт турининг ўзига яраша мухлислари, ихлосмандлари бор. Аммо ҳеч бири футболга тенг келмаса керак. Миллионлар ўйини бўлган футболга қизиқиш учқудуқлик болалар ўртасида ҳам кун сайин ортиб бормоқда.

Шуни эътиборга олган, Шимолий кон бошқармаси куни кеча футбол ишқибозлари учун ажойиб бир совғани ҳозирлаб, болалар ихтиёрига берди.

Сунъий қопламали мини футбол майдонини қуриб, фойдаланишга топширишга бағишланган тадбир ҳақиқий байрамга айланиб кетди. 80 кв.метр майдонда сунъий чим ётқизилиб, атрофи тўсиқлар билан ўраб олинди.

Шу куни футбол секцияси тарбияланувчилари майдонга чиқиб, ўз маҳоратини намойиш этдилар.

Тадбирда Шимолий кон бошқармаси директори Юрий Золотарёв иштирок этди ва сўзга чиқди.

Суратда: Тадбирдан лавҳа.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: