Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқда уруш йиллари қўшиқлари янгради

Учқудуқда уруш йиллари қўшиқлари янгради

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар Учқудуқ туманида ҳам бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, иккинчи жаҳон урушига сафарбар этилган бир ярим миллион ўзбекистонлик жангчилар орасида узоқ учқудуқдан 421 нафар йигит фронтга отланган эди. Улардан 172 нафари уруш оловидан омон қайтмади. Фронтдан эсон-омон ёки ярадор ҳолда қайтганлар ҳам уруш асоратлари туфайли ҳаётни эрта тарк этди. Уларнинг мангу хотираси эса авлодлар қалбида мангу яшайди. Шимолий Кон бошқармасига қарашли "Орион” телестудияси ташаббуси билан Учқудуқда 9-майга бағишланган Ғалаба паради ўтказилди.

Қарйиб 2 соат вақт мобайнида уруш йиллари формасини кийиб олган ШКБ ёшлар иттифоқи аъзолари , мактаб ўқувчилари, меҳнат фахрийлари Учқудуқ кўчаларини, таълим муассасаларини айланиб чиқдилар ва ўша даврнинг энг машҳур қўшиқларини ижро этдилар. Унда ўша даврнинг энг машҳур Катюша" ва "Смуглянкаи" ҳамда, табиийки "День победы" тароналари жаранг топмоқди. Ишга отланган ҳамшаҳарлар шунчаки ўтиб кетмадилар, қўшиқларга жўр бўлишди., ҳарбийлар итомонидан бажарилган машқларни олқишлашди, қўшиқларни жўр бўлиб куйлашиб, телефонларига суратга олиб муҳрлашди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: