Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ОВУЛ ҚИЁФАСИ КЎРКАМЛИК КАСБ ЭТМОҚДА

ОВУЛ ҚИЁФАСИ КЎРКАМЛИК КАСБ ЭТМОҚДА

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармони ва «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан республикамизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида, аввало олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда 2 таданкелгуси йилларда 3 тадан маҳаллада аҳолининг яшаш шароитларини босқичма-босқич тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, мазкур қишлоқлар қиёфасини замонавийлаштиришга ҳамда аҳолиси учун иш жойларини яратишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастури амалга оширилади.

 

 Жумладан, Учқудуқ туман «Алтинтау» овул фуқаролар йиғини Қулқудуқ овулида ҳозирда «Обод қишлоқ» дастури доирасида олиб борилаётган ишлар қизғин паллага кирган. Бу ерда 130 та аҳоли хонадонлари, қишлоқ врачлик пункти, мактабгача таълим муассасаси, 1-мактаб ҳамда маҳалла гузари сингариижтимоий объектларда қурилиш – таъмирлаш ишлари жадал олиб борилаётир.

 Дастур доирасида 1 млрд сўм маблағ ҳисобига овулга тоза ичимлик суви қувурларини тортиш, 7 км масофада ички йўллар ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш кўзда тутилган. Ушбу мақсадларгақарийб, 2 млрд. 200 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

 Бундан ташқари, «Обод қишлоқ» дастури доирасидаги ишлар туманимизнинг «Узунқудуқ» овул фуқаролар йиғинидаги Узунқудуқ овулида ҳам бошлаб юборилди. Бу ерда ҳам юқорида қайд этилганидек, 79 та аҳоли хонадонларида шунингдек, мавжуд 3 таижтимоий объектда қурилиш -таъмирлаш ишлари олиб борилади. Сув қувурлари тармоғи, ички йўллар ва пиёдалар йўлакларини барпо этиш ва таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, 1 млрд 90 млн. сўм маблағ сарфланиши белгиланган.

 Ҳозирда туман ҳокими раҳбарлигида тегишли корхона-ташкилотлар кўмагида уй-жойларни таъмирлашда хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳар иккала овулда ҳам дастурни амалга ошириш билан боғлиқ ишларни оқилона ташкил этиш юзасидан тегишли тартибда доимий фаолият юритадиган туман комиссияситашкил этилган.

 - Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Обод қишлоқ» дастурининг ҳаётга изчил татбиқ этилиши, овулда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини бажариш орқали аҳолининг яшаш шароити ва турмуш маданияти янада юксалтирилади. Қолаверса, бундай ташаббуслар ёшларни хайрли ишларга даъват этади, - дейди биз билан суҳбатда «Алтинтау» ОФЙ раиси Жомарт Абдираманов.

Райҳон ҚОДИРОВА.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: