Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИНСОН МАНФААТИ ҲАР НЕДАН УЛУҒ!

ИНСОН МАНФААТИ ҲАР НЕДАН УЛУҒ!

 

 Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3268 сонли қарорига асосан, касаба уюшмалари ташкилотлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва бошқа жамоатчилик ташкилотлар билан тузилган ишчи гуруҳ жойларда кам таъминланган оилаларнинг аҳволини, уларни уй-жой билан таъминлаш, яшаб турган уй-жойларини таъмирлаш, маиший техника воситаларини олиб бериш ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича эҳтиёжларини ўрганиш ишларини олиб бормоқда.


 Бу каби хайрли ишлар бугунги кунда Учқудуқ туманида ҳам кенг қулоч ёйган. Олиб борилаётган бу каби хайрия тадбирларидан кўзланган мақсад – туманда айниқса, олис овулларда истиқомат қилаётган ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариш ва турмуш фаровонлигини ошириш ишларига муносиб ҳисса қўшишдир.

 Бугун яъни 7 май куни «Қизилқум» маданият ва аҳоли дам олиш марказида 70 нафар кам таъминланган оилаларга 73 010000 (етмиш уч миллион ўн минг минг) сўмлик маиший техника –«АРТЕЛ» русумли газ плитаси Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович, туман ИИБ бошлиғи Акбар Савуров, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулбаҳор Алланова ҳамда маҳалла хайрия жамғармаси вакиллари иштирокида тантанали равишда топширилди.

 -Хурсандчилигимнинг чеки йўқ, - деди «Алтинтау» овул фуқаролар йиғинида яшайдиган Аманкул опа Усманова. – Биз сингари эҳтиёжманд оилаларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг гувоҳи бўлиб мамлакатимизда инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ эканига яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: