Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ФОЙДАЛАНИНГ ёки САМАРАЛИРОҚ ИШЛОВЧИ МУЛКДОРГА СОТИНГ!

ФОЙДАЛАНИНГ ёки САМАРАЛИРОҚ ИШЛОВЧИ МУЛКДОРГА СОТИНГ!


 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига жорий йил 19 февралда имзоланган «Мулкдорлар томонидан фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона, мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан назоратни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 Кўпчилик мулкдорлар аввал хусусийлаштирилган, қурилиши тугалланмаган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланмайдилар. Бундай объектларни аниқлаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда, банк кредитларини олишда мулкдорларга кўмаклашиш мақсадида Идоралараро комиссиялар ташкил этилган эди.

 Қарорда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан мулкдорларнинг оқилона, мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилган.

 Чунончи,1.05.2018 йилдан бошлаб Идоралараро комиссия нафақат инвестиция лойиҳасининг мақоми тўғрисида, балки мулкдорнинг инвестиция лойиҳасини тақдим этганлиги, унинг амалга оширилганлиги ёки амалга оширмаганлиги тўғрисида хулосаларни бера бошлайди.

 Инвестиция лойиҳаси тақдим этилмаганлиги ва амалга оширилмаганлиги тўғрисида Идоралараро комиссия томонидан хулоса чиқарилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб:

 1.Юридик шахслар – қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиқ солиш тартибини қўллаётган мулкдорлари умумбелгиланган тартибда солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар.

 Ушбу чора 23.02.2017 йилдагиПҚ–2796-сон қарор билан назарда тутилган ва ўзгартирилмай қолдирилди, яъни келгусида ҳам қўлланилади.

 2.Юридик ва жисмоний шахслар – мулкдорлар хулоса чиқарилган пайтдан бошлаб мол-мулк солиғи ва ер солиғини қуйидагича тўлайдилар:

6 ойгача – икки баравар миқдорда;

6 ой ўтгандан кейин – беш баравар миқдорда;

12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик – ўн баравар миқдорда.

 Ҳозирги пайтда хулоса чиқарилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб мол-мулк солиғи ва ер солиғи икки баравар ставкада тўланади. Бунда навбатдаги ҳисобот йилидан бошлаб ушбу солиқлар икки баравар миқдорда оширилади ва ҳар бир кейинги ҳисобот йилида икки баравар миқдорда, бироқ олти баравардан кўп бўлмаган ошириб борилувчи коэффициент қўлланилади.

 3.Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорларига нисбатан солиқлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар қўлланилмайди.

Бунда оширилган ставкали солиқлар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга жалб этилмаган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларига нисбатан қўлланилади.

 Оширилган ставкали ва ошириб бориладиган коэффициентли солиқларни тўлашга доир талаблар қўлланилмайди, агар:

1.Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг жами майдони камида 1 минг кв. метрни ташкил этса (ҳозир – 2 минг кв. м.);

2.Инвестиция лойиҳаси давлат органларининг айби билан амалга оширилмаган бўлса;

3.Объект сотувга қўйилган бўлса – у сотувга қўйилган санадан бошлаб 3 ой давомида;

4.Объект сотиб олинган санадан бошлаб 3 ой ўтмаган бўлса (ҳозир – 12 ой).

 Ҳужжатқонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.05.2018 йилдан кучга киради.

 Шунингдек, тижорат банкларига қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга шунингдек, ижарачиларга 5 йил муддатга, имтиёзли даври 12 ой бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилмоқда.

Азим БАЗАРОВ, инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризм масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: